Тумандаги барча умумтаълим мактаблари диққатига!
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ 418-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 9 февралдаги 10-мб-сон қарорига асосан, Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги барча умумтаълим муассасалари томонидан 1-умумтаълим шакли йиллик «Умумтаълим муассасининг 2021-2022 ўқув йили бошига ҳисоботи»ни жорий йилнинг 4 октабрдан кечиктирмай интернет орқали электрон тарзда, яъни http://hisobot.stat.uz сайтига кирган ҳолда, электрон калит ёрдамида ушбу ҳисоботни тақдим этишни сўрайди.
Ҳисбот интернет тармоғи орқали электрон тарзда юборилиши шарт.
Ҳисобот тақдим этмаслик ёки белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини маълум қиламиз.
Янгиобод тумани статистика бўлими
Тел: 72 221-53-86