Адлия бўлими томонидан "Аёллар дафтари"да бўлган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сон қарори билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб”да прокуратура, ИИВ ва адлия органлари-ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий маслаҳатлар бериш кўрсатилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман адлия бўлими ташаббуси билан жорий йилнинг 9 сентябрь куни туман ИИБ ходимлари ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги Янгиобод ШФЙ да истиқомат қилувчи 2-босқич “Аёллар дафтари” да рўйхатда турувчи ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар билан сайёр қабул ташкил этилиб, уларни муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, қолганларига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.