Бутунжаҳон тозалик куни акциясида янгиободлик ёшлар ҳам фаол бўлишди
Бутунжаҳон тозалик куни инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 нафар кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан ҳоли этиш учун бирлашдилар.
Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил бутун республика бўйлаб ўтказилди.
Жорий йилда ҳам бу кун ўзгача кайфиятда ўтказилмоқда.
Хусусан Янгиобод туманида ҳам 18 сентябр тозалик куни муносабати билан туманимиз ободлигига бефарқ бўлмаган кўнгилли ва фаол ёшлар истироҳат боғи, кўчалар, уйларини тозалашди. Манзиллардан мавжуд чиқиндилар олиб чиқилди.
Она сайёрамиз тозалигига ҳар биримиз масъул эканмиз, Сиз ҳам Ватан ичидаги Ватанингиз — ўз уйингиз тозалигига эътибор беринг, уни обод этинг. Зеро тозалик бор жойда қут-барака бўлади.
Муродбек Раҳмонбердиев,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати