Синов ҳудудлари танлаб олинган
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Президент фармони билан тасдиқланган, таркиби бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар иш олиб боради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жараёнга 150 мингдан ортиқ ходимлар жалб қилиниши режалаштирилган.
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари учта босқичдан иборат бўлиб, белгиланган амалиётга киришулгунга қадар 2020-2023 йилларни ўз ичига олувчи тайёргарлик жараёнлари олиб борилади. Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастурига кўра, 2021 йилнинг 1-25 ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилади. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланма ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амалий синовдан ўтказилади.
Натижалар асосида аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Баҳром Муқумов,
Янгиобод туман статистика бўлими етакчи мутахассиси