Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари қандай олиб борилади

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари қандай олиб борилади

04 март 2021 йил
489
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5- февралдаги  ПФ-5655-сон фаромонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022-йилда белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш кенг кўламли, кўп вақт ва кўп маблағ талаб этиладиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишлари талаб этилади.

Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш илк маротаба о`тказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини  рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 710-сон қарори билан Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланганди.

ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори  қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023-йил 1-25-ноябр кунлари,Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021-йил 1-25-ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 9-бобни ташкил этади улар,

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари

3-боб. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш

4-боб. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинган ходимлар тоифалари

5-боб. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш

6-боб. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни шакллантириш

7-боб. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини шакллантириш ва уларни эълон қилиш

8-боб. Аҳолини рўйхатга олишни моддий-техник ва молиявий таъминлаш

9-боб. 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишдан иборат.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.

Рўйхатга олиш 2023-йил 1 — 25-ноябр кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023-йил 1-ноябр соат 00.00 этиб белгиланади Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун.

Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023-йил 1-ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.

Б.Муқумов,

Янгиобод тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар