Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш илк маротаба ўтказилаётганлигидан хабардормисиз
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш илк маротаба ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 710-сон қарори қабул қилинганлигини ҳамда Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги ПФ-5655-сон фаромонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022-йилда белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш кенг кўламли, кўп вақт ва кўп маблағ талаб этиладиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишлари талаб этилади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари, Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказишдан иборатлиги.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023-йил 1-25-ноябр кунлари,Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021-йил 1-25-ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Рўйхатга олиш 2023-йил 1 — 25-ноябр кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023-йил 1-ноябр соат 00.00 этиб белгиланади Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун.
Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023-йил 1-ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
- фамилияси, исми, отасининг исми;
- туғилган санаси ва жойи;
- ёши;
- жинси;
- миллати;
- фуқаролиги;
- яшаш жойи (турган жойи);
- тилларни билиши;
- маълумоти;
- никоҳ ҳолати;
- болаларининг сони;
- уй хўжалиги таркиби;
- уй-жой шароитлари;
- бандлиги;
- яшаш учун маблағлар манбалари;
- мигратсия.
Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:
- таълим даражаси;
- ўқишни ёки ёзишни билиши;
- илмий даражаси мавжудлиги;
- 3 — 6 ёш оралиғидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;
- ҳозирги вақтда таълим олишидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар бериш ҳудудий статистика органлари маъсул ҳисобланади. Аҳолини рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар ўқитилади.
Ўқитиш давомида қуйидагилар:
- ахолини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни тартибга солувчи асосий норматив-хуқуқий хужжатлар, рўйхатга олиш хужжатлари таркиби ва уни тўлдириш тартиби, шунингдек, рўйхатга олувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар;
- техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар;
- уй-жой рўйхатини тузувчилар томонидан шахар, шахар типидаги ахоли пункти, қишлоқ ахоли пунктларидаги уй-жойлар ва бинолар рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар;
- респондентлар сўровини ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштириш билан муаммоли масалаларни мухокама қилиш бўйича амалий машғулотлар;
- ўқитилган ходимларнинг маълумотларни ўзлаштирганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади. Рўйхатга олувчи ходимлар ўқитилгандан сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, шарф, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатга олиш инструментлари (рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари, рўйхатга олиш варағи шаклларининг захира тўплами ва канселярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.
Б.Муқумов,
Янгиобод тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси