Статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш омиллари
Мамлакатимизнинг статистика маълумотлари сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорида Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида – расмий статистикани ишлаб чиқариш ва мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатнинг бутун статистика тизими доирасида қўлланилган услубий асослар ва бошқарув тамойилларини такомиллаштириш белгиланган.
Шу билан бирга, статистика маълумотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумотлар базасини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш зарурати мавжуд.
Миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:
статистика органларини талаб юқори бўлган, сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантиришга, статистика маълумотларининг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган профессионал мустақил хизматга айлантириш; илғор ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, нашр этиш ва сақлаш бўйича яхлит тизимни ташкил этиш; расмий статистикани ишлаб чиқариш, тарқатиш ва мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатнинг бутун миллий статистика тизими доирасида қўлланиладиган услубий асослар ва бошқарув тамойилларини такомиллаштириш; статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорлик сиёсатини йўлга қўйиш ва мавжуд статистика маълумотлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш орқали фойдаланувчиларнинг статистика ахборотларига бўлган ишончини ошириш;
Корхоналар статистикасини такомиллаштиришда иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик статистикаси бўйича маълумотлар юридик шахсларнинг статистик ҳисоботлари ва тадбиркорлик фаолияти кузатувлари асосида шакллантирилади.
Кичик корхона ва микрофирмаларнинг кузатувлари кичик бизнес статистикасини ишлаб чиқишда қўлланилади. Бундан ташқари, ҳар чоракда савдо, хизмат кўрсатиш, саноат ва транспорт соҳаларида якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида кузатув ўтказади.
Баҳром Муқумов,
Янгиобод туман статистика бўлими етакчи мутахассиси