Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тумандаги ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

Тумандаги ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

21 сентябрь 2021 йил
438
0

Янгиобод туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тумандаги ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар доимий назоратга олиниб, уларга турли кўринишдаги ижтимоий хизматлар  кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, Баландчақир МФЙда яшовчи 1957 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Б.Исроилов ҳамда Хўжамушкент ҚФЙда яшовчи 1945 йилда туғилган, ёшга доир пенсионер К.Мавлоновалар катталар ногиронлик аравачаси, Баландчақир МФй, Мўғол қишлоғида яшовчи ёшга доир пенсионер Б.Донаева эса эшитиш мосламаси билан таъминланди.

Бундан ташқари, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган ёлғиз кекса ва ногиронларга 11 турдаги озиқ маҳсулотлари, 8 турдаги санитария-гигиена воситалари ҳамда дори-дармон етказиб берилди.

З.Нишонова,

Туман тиббий ижтимоий хизматларни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар