1 октябрь - «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Ёш китобхон» танлови ташкил этилди
Янгиобод туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман кенгаши ҳамкорликда 1 октябрь - «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Ёш китобхон» танлови ташкил этилди.
Танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар:
Адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериш;
Адиблар асарлари ҳақида маълумот бериш;
Тезкор савол-жавоблар.
Танлов якунига кўра ғолиб ва фаол иштирокчилар ҳамкор ташкилотлар ва Ахборот кутубхона маркази томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Янгиобод туман Ахборот-кутубхона маркази
Муҳокамага қўшилинг