Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Нафақадаги устоз педагоглар ва ўқувчилар иштирокида учрашув ташкил этилди

Нафақадаги устоз педагоглар ва ўқувчилар иштирокида учрашув ташкил этилди

04 октябрь 2021 йил
602
0

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизда, хусусан, Янгиобод туманининг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун Янгиобод ШФЙ ҳудудидаги 12-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби фаоллар залида “Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни” мавзусида нафақадаги устоз педагоглар, меҳнат фахрийлари, депутатлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда устозлар ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари тўғрисида ёшларга ҳикоя қилишиб, ҳар қандай муваффақиятнинг ортида  машаққатли меҳнат борлиги ҳамда ёшларимиз ўз эзгу мақсадлари, кўзлаган марраларига етиш учун янада кўпроқ билим эгаллашлари ва олдинга ҳаракат қилишлари зарурлиги тўғрисида тушунтирдилар.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан нуроний устозлар билан дилдан суҳбат қилдилар.

Учрашув сўнгида жамият ва давлат ҳаётидаги ижтимоий фаоллиги, маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги учун бир гуруҳ нуронийлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари, шунингдек, ҳафталик доирасида ташкил этилган иншолар танловида фаол иштирок этган ўқувчи ёшларга мақтов ёрлиқлари топширилди.

"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар