Тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан семинар ўтказилди.
Шу йилнинг 16 июнь куни Янгиобод туман 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахслар жалб қилиниб, амалий дарс ва семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Ишчи гуруҳи, вилоят бизнес омбудсман вакили, вилоят ва туман ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мууржаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этишди.
Семинарда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан тайёрланган кўргазмали воситалар ва матераллар орқали тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган иштирокчиларга соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари амалга оширилди ва тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ж.Абдухолиқов,
Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси