Янгиободда 11 октябрь - "Халқаро қизлар куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман халқ таълими бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида 11-октябр – «Халқаро қизлар куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Миллат давомчилари бўлган қизларни маърифатли қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш имкониятларни кенгайтириш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, иқтидорли қизларнинг ижодий фаолиятларини кенг оммалаштириш, юксак аҳлоқли, маърифатли ва миллий қадриятларимизга содиқ қизлар сафини кенгайтиришдан мақсадида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар халқимизнинг қизлар тарбияси билан боғлиқ миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва давом эттириш, орасталик, ибо, муомала маданияти, турмуш одоби, меҳмоннавозлик, камтарлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатларни ёшлар қалбига сингдириш омиллари ҳақида фикр билдирдилар.
Тадбир доирасида спортчи қизларнинг кўргазмали чиқишлари, ижодкор қизлар томонидан бадиий саҳна кўринишлари ҳамда миллий амалий санъат кўргазмалари намойиш этилди.