Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида IT марказ фаолият бошлади

Янгиобод туманида IT марказ фаолият бошлади

15 октябрь 2021 йил
511
0

Бугун Янгиобод тумани марказида ташкил этилган  IT марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Қаршибоев, IT Park Жиззах шаҳридаги филиали лойиҳасининг координатори, IT Park маслаҳатчиси Жаярам Партасарти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғулом Қурбонов, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Маросимда сўз олганлар ушбу марказ туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг рақамли технологиялар соҳасида билимларини ошириш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир доирасида бинода медиа-тур ташкил этилиб, ОАВ вакиллари ва йиғилганлар бу ерда яратилган шароитлар билан танишдилар. 

Маълумки, ўтган йил ноябрь ойида Жиззахда (Гулистон, Марғилон ва Андижондан сўнг) тўртинчи бўлиб Жиззах IT Park минтақавий филиали очилган эди. Энди унинг тармоғи туманларга ҳам етиб келаётгани дунёнинг ривожланган мамлакатлари каби республикмизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш суратлари тезлашиб бораётганини кўрсатиб турибди.

Янгиободда ташкил этилган IT марказда 30 нафар ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари ташкил этилган. Шунингдек, 20 та сўнги русумдаги компьютер тўпламлари билан таъминланган.

IT марказ исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради:

  • компьютер саводхонлиги;
  • дастурлаш;
  • график дизайн;
  • киберспорт турлари;
  • IT-инглиз тили ва бошқалар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар