Янгиобод тумани ҳокимининг Совот ҚФЙ аҳолиси билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоевнинг Совот қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабули ташкил этилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, сектор масъуллари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Дастлаб, туман раҳбари И.Қаршибоев бугунги кунда туманда, хусусан, мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг аҳолининг бандлик, тадбиркорлик, ижтимоий ёрдам, йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.
Билдирилган 12 та мурожаатнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилиб, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатларни тез орада ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати