Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли орган вазифалари

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли орган вазифалари

28 октябрь 2021 йил
332
0

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланиб, улар қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширадилар:
1. муҳим илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бўйича илмий-услубий ва қўлланма материалларни тайёрлайди;
2. б) ҳар бир аҳоли пунктида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштирувчи рўйхатга олиш участкалари мудирларининг, давлат статистика органлари ходимлари таркибидан супервайзерлар (назоратчи инструкторлар)нинг тайинланишини таъминлайди;
3. в) жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда, рўйхатга олувчи ходимларни ўқитишни, шунингдек, рўйхатга олиш варақаларини синов кўринишида тўлдириш бўйича амалий машғулотларни, кейинчалик хатоликларни таҳлил қилиш ва юзага келган қийинчиликларни тушунтириш орқали ўтказилишини (ўқитиш ишлари ўқитилаётган ходимларнинг ўрганилаётган материални тўғри ўзлаштирганликлари ва рўйхатга олиш ишларига тайёр эканликларини синовдан ўтказгандан сўнг якунланади) амалга оширади;
г)Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш бўйича моддий-техник воситаларни сотиб олиш, сервер ускуналари, рўйхатга олиш варақаларини машинада ўқишни таъминловчи сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш бўйича тендерлар ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизим яратади;
аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари натижаларини олиш бўйича дастурий воситаларни ишлаб чиқади;
1. д) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентликлари билан биргаликда, аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши ҳақида аҳолини хабардор қилиш, рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, шиорлар чиқариш
ва бошқа шу каби тадбирларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
Бу тадбирга нафақат статистика органлари ходимлари, балки республиканинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишларида бевосита иштирок этадилар.


Янгиобод туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар