Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимлар

Аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимлар

22 октябрь 2021 йил
546
0

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган шахслар билан ҳудудий статистика бошқармалари:
муддатли меҳнат шартномаси — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш учун жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар) ва бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ходимлари (марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, операторлар, ҳужжатларни сақлаш диспетчерлари) билан;
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) — уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари билан шартномалар тузади.
2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга ҳамда бирламчи маълумотларни электрон базага киритишга жалб қилинган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга вақтинчалик жалб қилинадиган ходимларга Қўмита томонидан тайёрланган махсус гувоҳнома берилади.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар беришга ҳудудий статистика органлари масъул ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар ўқитилади.

Янгиобод туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар