Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда судянинг сайёр учрашуви бўлиб ўтди

Янгиободда судянинг сайёр учрашуви бўлиб ўтди

29 октябрь 2021 йил
435
0

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Жиззах вилоят суди судьяси М.Фаязов ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Бегматовлар томонидан Янгиобод туманидаги хотин-қизлар, шунингдек мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ва аҳоли билан Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ биносида очиқ мулоқот шаклида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда йиғилиш қатнашчиларига 2021 йилнинг 14 октябь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-722-сонли ҳамда 2021 йилнинг 21октябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-723-сонли қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Йиғилишда ушбу Қонун ҳужжатининг қабул қилиниши ҳозирги кунда амалда бўлган бир қанча Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тақазо этиб берганлигини, бундай Қонун ҳужжатларига “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги, Божхона кодекси, Солиқ кодекси, Оила кодекси ва шу каби бошқа бир қанча қонунларни мисол қилиб келтириб ўтди.

Шу билан бирга мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Қонун ҳужжатларидан бири Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида қисқача тўхталиб, унга кўравақтинчалик солиқ имтиёзларига “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилиши, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилиши белгилаб берилганлиги таъкидланиб ўтилди.

Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан суд-ҳуқуқсоҳасига оид муносабатлар юзасидан берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Н.Абдазов,

Зомин туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар