Янгиободда ёмғирлатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш юзасидан бўлиб ўтган семинар доирасида пресс-тур ташкил этилди
Янгиобод тумани Совот қишлоғи ҳудудидаги "Янгиобод бахт агро кластер" МЧЖ ғалла майдонида сув тежовчи, ёмғирлатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари О.Ашурматов, туман ҳокими ва ўринбосарлари, вилоятдаги ғалла кластерлари раҳбарлари, инвесторлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Семинарда ғалла етиштиришда замонавий сув тежовчи усул бўлган ёмғирлатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш, унинг самарадорлиги ва афзалликлари хусусида сўз борди.
Семинар давомида пресс-тур ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар "Янгиобод бахт агро кластер" МЧЖ ғалла майдонларида қўлланилаётган ёмғирлатиб суғориш технологияси билан танишдилар.
"Янгиобод бахт агро кластер" МЧЖга лойиҳа қиймати 74.0 млрд сўм бўлган бошоқли дон экинларини етиштириш учун 1000 гектар ер мйдони ажратиб берилган. Жамият томонидан интенсив суғориш усулида 600 гектар майдонда ғалла етиштириш учун "Агро банк" Зомин филиали томонидан 9.3 млрд сўм маблағ ажратилган. Ўзлаштирилган маблағ ҳисобидан туркия давлатидан 100 гектар майдон учун томчилатиб суғориш ҳамда 500 гектар майдон учун ёмғирлатиб суғориш технологияси олиб келинган. Ҳозирда бу ерда 15 нафар доимий иш ўринлари яратилган.
Жамият томонидан 2021-2022 йилларда етиштирилган бошоқли дон маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш учун 2-босқичда лойиҳа қиймати 50.0 млрд сўм бўлган ун ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.