Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида "Убайдулла замин сервис" маиший хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади

Сармич маҳалласида "Убайдулла замин сервис" маиший хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади

01 декабрь 2021 йил
459
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод туманида ҳам бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Янгиобод туманининг Сармич МФЙ ҳудудида "Убайдулла замин сервис" хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 1,1 млрд.сўм бўлган "Ахолига маиший хизмат кўрсатиш маркази" қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, бир гуруҳ маҳалла фаолларри ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Маросимда туман раҳбари сўз олиб, қишлоқ аҳолисини ушбу янгилик билан табриклади ва бугунги кунда манашундай чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорларга берилаётган имкониятлар давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган одилона сиёсатининг самараси эканини таъкидлади. 

Шунингдек, ушбу замонавий ва кўркам кўринишда бунёд этилган маскан маҳалла аҳлини оғирини енгил қилиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим эканини таъкидлаб, марказни ташкил этган тадбиркор Ҳожиев Убайдуллага ташаккур билдирди.

Тадбир доирасида ушбу объектда яратилган хизматлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Мазкур марказда эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2021 йилдаги "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5113-сонли қарорига асосан "Қишлоққурилишбанк" Янгиобод филиалидан лойиҳа ижроси учун 400 млн.сўм имтиёзли банк кредити ажратиб берилди.

Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 5 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, 5 нафар фуқаролар доимий даромад манбаига эга бўлдилар.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар