Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда сенаторлар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

Янгиободда сенаторлар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

01 декабрь 2021 йил
368
0

Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги фаол иштироки кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий саводхонлигига, мамлакатда қабул қилинаётган энг муҳим қарорлар ва қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини қай даражада англашларига боғлиқ. Шу мақсадда Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан жойларда тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари С.Суярова, Р.Сиддиқов ва вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида муҳокама этилган қонунлар мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, Сенат қарорлари ижросини таъминлаш ва фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар