Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » O‘zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами муносабати билан байрам табриги

O‘zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами муносабати билан байрам табриги

07 декабрь 2021 йил
637
0

Қадрли тумандошлар, азиз партиядошлар!

O‘zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши, туман Кенгаши депутатлари ҳамда минглаб аъзоларимиз номидан Сизларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами билан самимий табриклайман.

Бош қомусимизнинг ҳаётбахш қудрати туфайли ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қиёфаси бутунлай ўзгарди. Шу маънода конституциямиз умуммиллий ҳамда умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган, барча соҳадаги ислоҳотларни, хусусан, Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясидаги улкан вазифаларни амалга ошириш йўлидаги тарихий ҳужжатдир.

Мамлакатимизда кечаётган тарихий ўзгаришларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил ҳаётимизга чуқур татбиқ этилмоқда. Бу халқпарвар сиёсатнинг фундаментал негизини ҳам Асосий қомусимиз ташкил этади. Зеро, Конституциямизда жамиятда инсон омилини юксак даражага кўтариш қатъий ва ўзгармас қоида сифатида белгиланган.

Азиз тумандошлар!

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш, туманимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси, сиёсий-ҳуқуқий тафаккуримизнинг юксак намунаси бўлган Конституциямизнинг 29 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.

Улуғбек Бекмуродов,

O‘zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар