Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 35-сессиясини чақириш тўғрисида
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17- моддасига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси 2021 йил 16 декабрь куни соат 10-00 да Янгиобод шаҳарчасида чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
Туманни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича туман ҳокимининг мурожаати.
Бошқа қўшимча масалалар.
3. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи тегишли мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
9.12.2021 йил, 60-3-54-Q/21-сон
Туман ҳокими И.Қаршибоев
Қарорнинг тасдиқланган варианти бу ерда:
Онлайн: tuman-hokimi-karori.pdf