Янгиобод туманидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Янгиобод туман бўлими мудири.
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси:
— Янгиобод туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 24 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма