Янгиободда "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод туманида "Ўзбекистон ёшлари форуми-2021" доирасида ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирувчи бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Дастлаб, туман марказидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида старт олган ёшлар форуми сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти тарзида давом этди.
Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.
Муҳокамага қўшилинг