Янгиободда юздан ортиқ ёшлар иштирокида "Кураш" мусобақаси ўтказилди
Янгиобод туманида "Ўзбекистон ёшлари форуми 2021" доирасида туман Давлат солиқ инспекцияси, туризм ва спорт бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида спортнинг "Кураш" тури бўйича "4-сектор раҳбари кубоги" мусобааси ташкил этилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва уларнинг спорт соҳасидаги салоҳиятларини намойиш этишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада Янгиобод, Зомин, Зарбдор туманларидан 100 нафардан зиёд спортчи ёшлар ўзаро баҳсларга киришдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган ўйинлар якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Муҳокамага қўшилинг