Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бериш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 537-сонли қарорига мувофиқ ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити берилади.
Ипотека кредити беришнинг асосий шартлари:
- Бошланғич бадал: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
-
Кредит миқдори: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 85 фоизигача ҳамда Қишлоқ жойларда – 267,75 млн. сўмгача,Шаҳарларда – 309,4 млн. сўмгача. Уй-жойнинг молиявий смета ҳисоб-китоби қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматдан ошиб кетган тақдирда, ошган қисми қарздор томонидан тўланади.
-
Қарз олувчининг ёши - 18-60; (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шунингдек, уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлган шахсларга)
-
Кредит муддати - 20 йил; (мижоз ҳоҳишига кўра аннуитет ёки дифференциал усулда ажрати-лиши мумкин)
-
Имтиёзли давр - 6 ой; (қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган шахсларга)
-
Фоиз ставкаси – Бозор шартида (Асосий ставкаси пасайганда мутаносиб равишда пасаяди, ошган пайтда оширилмайди, фоизнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мумкин)
-
Таъминот – уй-жой қуриш (реконструкция қилишда)да – қурилаётган (реконструкция қилинаётган) уй-жой ёки бошқа таъминот туридан бири тақдим этилади. Агар кредит олиш вақтида бошқа таъминот тури тақдим этилган бўлса, якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг, кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади.
Уй-жой қуриш, реконструкция қилишни ташкил қилиш қоидалари:
- Уй-жой қуриш, реконструк-ция қилиш ишларини бош-лашдан аввал фуқаро ўз танловига кўра лойиҳалаш ташкилотига лойиҳа – смета ҳужжатлари учун буюртма беради
- уй-жой қуриш, реконс-трукция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш учун шаҳар (туман)лар қурилиш бўлим-ларига мурожаат қилади
- Лойиҳа-смета ҳужжатлари-ни келишмасдан уй-жой қу-риш, реконструкция қилиш мақсадлари учун ипотека кредити ажратиш тақиқланади.
- Ипотека кредити бериш банк томонидан қарз олувчи-нинг ёзма топшириқномасига мувофиқ амалга оширилади
- Уй-жойнинг қурилиши ёки реконструкция ишлари тугал-лангандан кейин қарз олувчи 1 (бир) ой муддатда:
- Уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш бўйича дало-латнома расмийлаштирилади
- белгиланган тартибда уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;
- ўз ҳисобидан қурилиши (реконструкция ишлари) тугал-ланган ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш та-ваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузади;
- ипотека тўғрисидаги шарт-нома ёки қонун асосида ипотекани расмийлаштиради ва уни давлат рўйхатидан ўтказади.
Ипотека кредити олиш учун тақдим этилган буюртманомаларни кўриб чиқиш тартиби:
Ипотека кредити олиш учун ариза берувчи банкка мурожаат қилганидан кейин банк фили-алининг ходими унга ипотека кредити беришнинг асосий шартларини тушунтиради, унинг барча саволларига жавоб беради ва ипотека кредити бериш юзасидан буюртманомани рас-мийлаштириш учун талаб этиладиган барча ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади ҳамда уни ипотека кредити олиш жараёнидаги қуйидагилар билан боғлиқ тахминий харажатлар тур-лари тўғрисида хабардор қилади (ариза 3 банк иш кунида кўриб чиқилади):
- уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш харажатлари;
- баҳолаш талаб қилинган ҳолларда, мулк қийматини белгилаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматлари учун тўловлар;
- гаров нарсасини суғурталаш харажатлари. Бунда суғурта шартномасида суғурта мукофотини ҳар йили тўланиши назарда тутилиши мумкин;
- ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)лар томонидан ипотека кредити олиш учун банк филиалига ёзма буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
-
қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳнома нус-хаси;
-
қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар;
- уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжати
-
уй-жой қуриш, реконструкция қилишда-қарз олувчининг ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
-
бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
-
уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан тузилган шартнома (уй-жой қуриш, реконструкция қилиш бўйи-ча пудрат ташкилоти жалб қилинган тақдирда) тақдим қилинади.
Ипотека кредитини бериш тартиби:
2 хил усулда ажратилади:
- Пудрат ташкилотига
-
Мижознинг пластик карточкасига
-
15% Аванс маблағи ўтказиб берилади
-
Тузилган далолатномага асосан аванс маблағлари мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда 95 % гача молиялаштириб борилади
-
5 фоиз миқдоридаги қолган қисми банк филиали ходими томонидан жойига чиқиб кредитни тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг ажратилади
Мисол учун:
- қишлоқ ҳудудида-қуриш/реконструкция қилиш қиймати 315,0 млн. сўм;
- 1-босқич-47,3 млн. сўм бошланғич бадал ҳисобидан бўнак (15%) маблағи ўтказиб берилади;
- 2-босқич-40,0 млн. сўмлик иш бажарилганлиги ўрганилади ва далолатнома тузилади ҳамда жами бажарилган ишлар қийматидан бўнак ва 5% маблағлар пропорционал ушлаб қолинган ҳолда кредит маблағлари ажратилади, яъни 40,0-40,0*(15+5)%=32,0;
- шу тариқа 299,2 млн. сўмгача дастлабки бадал ва кредит маблағлари (252,0 млн. сўмгача) ажратилиб борилади.
- 15,8 млн. сўмлик 5% маблағлар уй-жой битганидан кейин тўлаб берилади.
Ипотека кредитлари мониторингини олиб бориш ва қайтариш тартиби:
- Ипотека кредитлари мониторингини қурилиш-монтаж ишлари даврида амалга оширишда банк қарз олувчига ипотека кредитини ажратишнинг ҳар бир босқичида маблағларнинг мақсадли ишлатилишини қурилиш майдонига бориб ўрганади
- Уй-жой қарз олувчининг ўз кучи билан ёхуд ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда қурилганда ёки реконструкция қилинганда, қарз олувчи кредит ажратишнинг ҳар бир босқичида банкка банк пластик карточкаси билан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот топшириши керак. Ҳисоботга савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган маҳсулот (бажарилган иш, хизмат)лар учун маблағларни ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (счётлар, квитанциялар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар) мажбурий равишда илова қилинади
-
Банк ходими томонидан қарз олувчи тақдим қилган ҳисобот асосида жойига чиқиб, банк кредити ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилади, кредитнинг мақсадли ишлатилиши текширилади. Текшириш якуни бўйича далолатнома тузилади ва кредит маблағлари мақсадли ишлатилган тақдирда кейинги босқичдаги маблағлар ажратилади.
-
Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк пластик карточкаси ҳисоб рақами ёпилади ва банк пластик карточкаси олиб қўйилади. Ипотека кредитининг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган қисми юзасидан кредит шартномасида белгиланган миқдорларда жарима солинади ва у муддатидан олдин ундириб олинади.
Уй-жой қуриш, реконструкция қилишда ипотека кредитлари мониторинги қурилиш-монтаж ишлари даврида ва ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида амалга оширилади.
-
Уй-жой қуриш, реконструкция қилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилганда, банк ходими ажратилган кредит маблағларини мақсадли ишлатилишини ҳар ойда қурилиш майдонига бориб ўрганади ва ўрганиш якуни бўйича қарз олувчи, пудрат ташкилоти масъул ходими иштирокида далолатнома тузади.
-
Уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича банк ходими ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида банкнинг масъул ходими кредитдан мақсадли фойдаланилиши, ипотека кредити ва фоизларнинг тўланиши, гаров мулкидан фойдаланиш ва унинг сақланиши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради.
-
Ипотека кредити бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлаш тартиби кредит шартномасида белгиланади. Бунда ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити бўйича асосий қарз суммаси банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан имзоланган, кредит шартномасига илова қилинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
Мурожаат учун телефонлар:
72 771 63 44
97 326 15 15