Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Мактабгача таълим соҳаси ходимлари иштирокида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди

Мактабгача таълим соҳаси ходимлари иштирокида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди

07 январь 2022 йил
565
0

Янгиобод туман Ҳокимлиги, туман Адлия бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлим ҳамкорлигида тумандаги мактабгача таълим тизими ҳодимлари иштирокида «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида сохага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари ошкоралик томон қадам ташлаб, ОАВлари ва жамоатчилик назорати субъектларига маълумот ва ҳисоботлар бериб бориши йўлга қўйилди, давлат хизматчилари ва фуқароларнинг ўзаро бевосита муносабатлари янада қисқартирилиб, электрон ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш тобора кенгайтирилмоқда.

Йиғилишда сўз олганлар, биз фақатгина коррупциянинг оқибати билан эмас унинг келиб чиқиш сабаблари билан ҳам курашишимиз лозимлигини, бу борада жамоатчилик назоратининг ўрни беқиёс эканини таъкидладилар.

Йиғилиш давомида туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов сўз олиб, туман мактабгача таълим соҳаси фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий фикрларини билдирди ва жорий йилда тизимда олиб борилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан чоралар белгиланди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар