Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоралари белгиланди
Янгиобод туман хокимлиги мажлислар залида туман хокими ўринбсари А.Нишонов бошчилигида тумандаги маънавият ва маърифат соҳаси вакиллари, таълим муассасалирнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича маъсул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилиб, галдаги вазифалар белгиланди.
Дастлаб йиғилишда сўз олган туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов туманимизда ўтган йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ва ёшларимизнинг дунёқарашини юксалтириш, маънавий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, юксак ватанпарварлик, истиқлолга садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳолати, ўтказиб борилаётган маънавият соатлари мазмуни ва сифати, шунингдек, йўл қўйилаётган камчиликлар ва соҳадаги муаммолар муҳокама этилди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.