Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тарғибот ишлари давом этмоқда

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тарғибот ишлари давом этмоқда

03 декабрь 2020 йил
622
0

Янгиобод тумани  халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумий ўрта  таълим мактабида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўтказилган учрашувда Янгиобод ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЕГ катта инспектори лейтинант Б.Султонмуродов, вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгиобод туман идоралараро комиссия масьул котиби С.Эрназаров, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда 9-11 синф ўқувчи ёшлар иштирок этишиб, таълим муассасасига ўқувчиларнинг келиб-кетишини назоратга олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ёшларнинг кийиниш маданиятига риоя этилиши юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.  

Тадбирда Янгиобод ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТЕГ катта инспектори лейтинант Б.Султонмуродов сўз олиб, таълим муассасасига ўқувчиларнинг келиш-кетишини назоратга олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки, кийиниш маданиятига риоя этиши тўғрисида фикрларини билдирди. Шунингдек, мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётгани, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилаётгани, лекин шунга қарамай, юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тарғиботчилар томонидан мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар қалби ва онгида маънавий бўшлиқ вужудга келмаслиги йўлида бир қатор самарали ишлар олиб борилаётганлиги, юртимиз келажаги жисмонан соғлом ва маънавий баркамол ёшлар қўлида еканлигини таъкидлаб, уларнинг таълим олиш жараёнларини янги пед технологиялар асосида мустаҳкамлаб борилаётганлиги тўғрисида тўхталиб, ёшларга Ватан ва унинг келажаги учун давлатимиз томонидан  яратилган таълим муассасаларида аъло баҳоларга ўқиб, билимли, касбли ва ҳунарли бўлишларига даъват етди. Шу ўринда айрим ёшларнинг ислом дини ва у тўғрисида билимларга тўла эга бўлмаслиги натижасида адашиб бошқа динлар оқимига тушиб қолаётганлиги, диний ақидапарастлик ва терроризмнинг олдини олиш учун шу сохада фаолият юритаётган барча маъсуллар давр талаби даражасида ишларини ташкил етишлари лозим эканлиги ва бошқа масалалар тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Сардор Эрназаров,

Вояга етмаганлар ишлари бўйича

Янгиобод туман идоралараро комиссия масьул котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар