Инсон капиталига эътибор
Очиқлик ва шаффофлик – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим ва устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, жамият ҳаётига дахлдор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш тажрибаси ижобий натижа бермоқда. Шу орқали аҳолининг кенг қатлами аввалдан ҳужжатлар лойиҳаси билан танишиб, фикр ва таклифларини билдириш имконига эга бўлмоқда.
Ана шундай муҳим ҳужжатлар қаторига кирувчи – Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилаётгани ҳам бунинг исботидир.
Тараққиёт стратегиясининг 4-устувор йўналиши яъни,адолатли ижтимоий сиёсат юритиш,инсон капиталини ривожлантириш бўлимида бирқатор аниқ мақсадлар илгари сурилган. Жумладан:
олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш;
2026 йилга қадар 10та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш;
қарийб 100 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш;
2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага,жами олий таълим муассасасалари сонини 200тага етказиш;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш;
иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш,саноат корхоналари ва илм-фан муассасасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш кабиларни чуқур таҳлил қилиш ва кенг жамоатчиликни фикрини олган ҳолга кенгайтириш;
мамлакатимиз ОТМ халқаро рейтингларда юқори ўрин эгаллашини таъминлашмасалаларини мисол сифатида келтириш мумкин.
Бу борада биргина миллий рейтинг тизими жорий этилишини оладиган бўлсак,бу ОТМни ўзини яхши ва ёмон томонларини кўришга имконият яратувчи ўзига хос “кўзгу” бўлади. Бу эса ОТМлар олдига катта маъсулият юклаб ўзини фаолиятини қайта кўриб чиқишига ва иш режаларини тубдан ўзгартиришга даъват этади ҳамда рақобат муҳитини шакллантиради.Ҳар бир ОТМ халқаро рейтингда муносиб ўрин эгаллашга,ОТМ ўз нуфузини янада ошириш учун ўқув дастурларини халқаро ОТМлар дастурларига ҳамоҳанг равишда яратиши кадрлар салоҳиятин оширибгина қолмасдан,битирувчиларнинг муносиб иш ўрнига эга бўлиши билан бирга, битирувчиларнинг қўшимча иш ўрни яратишига ҳам хизмат қилади.
Хорижий таълим муассасалари билан доимий алоқаларнинг йўлга қўйилиши, ҳамкорлик ўрнатилиши ҳам таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.
Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг учун барча шароитлар яратилгани яқин келажакда ўз натижасини беради.
Муқаддас Ўразалиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Фан,таълим,маданият ва спорт қўмитаси ҳамда
ЎзХДП фракцияси аъзоси