Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Янгиободда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

13 январь 2022 йил
424
0

Бугун Янгиобод туманидаги Хотира хиёбонида 14-январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан "Халқ билан армия бир тану бир жон" шиори остида тадбир ташкил этилди. 

Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов барчани бугунги қутлуғ сана билан табриклаб, ёш авлод учун ўз фидоийлиги билан ибрат мактаби яратаётган мард ва жасур посбонларимизнинг шарафли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг шонли 30 йили давомида  мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллий армиямизни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий қисм командири Я.Бекиров ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Тошбоев ҳам сўз олиб, юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилатган барчани байрам билан табриклаб, бугунги кунда Қуролли кучларимиз салоҳияти ҳамда юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва ватанга содиқ фарзандлар этиб камол топтириш борасида яратилган шароитлар ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, ҳарбий қисм гуруҳ командири А.Мардоновга "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони топширилди.

Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги ҳамда ДХХ чегара қўшинлари томонидан "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбар қўйилди.  

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар