Тайинлов: Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси лавозимига тайинланди
Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.
Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич 1989 йил Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган. Маълумоти олий, 2012 йил Тошкент давлат педагогика университетини тугатган.
Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич ўз меҳнат фаолияти давомида Янгиобод тумани 12-мактаби ўқитувчиси, Янгиобод тумани “Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши раиси вазифаларида ишлаган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар эса Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, 2019 йил Ўзбекстон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтган сайловда Раҳмонбердиев Муродбек Каримбердиевич Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши депутати этиб сайланган.