Фоторепортаж: Янгиободда ёшлар ҳарбийларнинг ҳаёт тарзи билан яқиндан танишдилар
Хабарингиз бор, айни кунларда Янгиобод туманида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияларш, улар қалбида она юртга садоқат туйғуларини сингдириш ҳамда бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида "Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун ҳам Янгиобод тумани ҳокимлиги, ДХХ Зомин туман бўлинмаси ҳамда 9225-ҳарбий қисм ҳамкорлигида тумандаги 5-чегара қўриқлаш взводида ёшлар иштирокида ватанпарварликни тарғиб этишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларга етказиш ҳамда уларда мамлакатимиз келажаги учун фуқаролик маъсулиятини оширишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта эканини таъкидладилар.
Тадбир давомида ёшлар ҳарбийларнинг ҳаёт тарзи ва улар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ҳарбий техникалар ҳамда қурол-аслаҳалар билан яқиндан таништирилиб, ҳарбийлар ҳаётига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари кинология хизмати ходимлари ва хизмат итларининг турли хил чиқишлари йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.
Якунда "Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиори остида бўлиб ўтаётган тадбирларда фаол иштирок этаётган ёшларга ҳарбий қисм командирининг ташаккурномалари топширилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати