Янгиободда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди
Бугун Янгиобод туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда тумандаги давлат корхона ва ташкилотлари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига 12 нафар фуқорага ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.
Тумандаги аксарият бўш иш ўринларига олий маълумотга эга кадрларнинг эҳтиёжи борлиги учун, ёшларга бу йилги ОТМларига киришлари учун тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, тумандаги ишсиз фуқоралар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш, ишга жойлашиш вақтида норматив ҳужжатларни расмийлаштириш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иш ҳақи, меҳнат таътиллари бўйича керакли маълумотлар олдилар.
Муҳокамага қўшилинг