Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманидаги 13 та боғчага вазирлик томонидан ўқув методик қўлланмалар тарқатилди

Янгиобод туманидаги 13 та боғчага вазирлик томонидан ўқув методик қўлланмалар тарқатилди

25 январь 2022 йил
236
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли қарорига асосан Республика Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Янгиобод туманидаги 13 та давлат–хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган оилавий мактабгача таълим муассасалари учун болажонларга таълим тарбия беришда қўлланиладиган турли ўқув методик қўлланмалар бепул тақдим этилди.

Вазирликнинг ушбу совғалари Янгиобод туман мактабгача таълим бўлими раҳбари иштирокида 13 та давлат–хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган оилавий мактабгача таълим муассасаларига тарқатилиб, ўғил-қизларга бир олам қувонч улашилди.

Шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан ушбу ўқув қўлланмалардан тўғри фойдаланиш юзасидан боғча мудираларига зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар