Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарларга алданиб қолманг!

27 январь 2022 йил
470
0

Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда фирибгарлик жинояти нисбатан кўп учраётган жиноятлар сирасига киради. Жиноят кодекси 168-моддаси мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулк эгаси ёки бошқа шахсга маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий ҳолатни яшириш, шунингдек мулк эгаси ёки бошқа шахсни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.

Фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки унинг мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳақ тўланмай эгаллашда ифодаланади. Бунинг оқибатида мулк эгаси мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради. Шунингдек, ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият яратилади.

Судда фирибгарликка оид жиноят ишларини мазмунан кўриш жараёнида маълум бўляптики, фирибгар содда, ишонувчан одамларни алдайди. Бундан олдин у одамларнинг ишончига киради. У ўзини гўёки жон куйдираётган, катта, сердаромад ишларни бажараётган қилиб кўрсатади. Ёки кимнингдир манфаатини юзага чиқараётган қилиб ўшаларнинг ишончини қозонади. Натижада ўзга шахс унга ишонади ва йиллар давомида пешона терини тўкиб, меҳнат ортидан топган ҳалол бойлигини ўз қўли билан фирибгарга топширади.

Тўғри, кишиларимизнинг аксарияти табиатида юмшоқлик, соддалик ва ишонувчанлик бор. Бу хислат албатта, ижобий. Лекин одамлардаги ана шу ишонувчанлик фирибгарга қўл келади. Оқибатда у ўзгани алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, бойлигини қўлга киритади. Фирибгарнинг тузоғига тушган одам ўз қўли билан берган бойлигини қайтариб ололмай сарсон-саргардон бўлади.

Фирибгарга ишониб, алданиб қолмасликнинг ягона йўли бор. У ҳам бўлса, ҳаётда дуч келинадиган ҳар қандай масалани, ишни қонун доирасида амалга ошириш. Демоқчимизки, қонунларни яхши билган ва унга таяниб иш тутган одам ҳеч қачон фирибгарга алданиб қолмайди.

Илхом Карабаев,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар