Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман маданият маркази биносининг таъмирлаш ишлари юзасидан расмий баёнот

Туман маданият маркази биносининг таъмирлаш ишлари юзасидан расмий баёнот

04 август 2021 йил
470
0

Айни кунларда аҳоли орасида Янгиобод туманидаги маданият маркази биносининг таъмирлаш ишлари нега давом этмаётгани тўғрисида аҳоли орасида ҳақли эътирозлар юзага келмоқда. 

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарорига асосан Янгиобод тумани Маданият маркази биносини 2015 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Ушбу марказни қурилиш ишлари учун молиялаштириш манбалари ҳал этилмаганлиги сабабли, бугунги кунда таъмирлаш ишлари тўхтаб қолган.

Ушбу ҳолатга туман раҳбарлари ва мутасаддилар бефарқ бўлмаган ҳолда бир неча маротаба туман ҳокими, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Кенгаши депутати томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Янгиобод туманида ягона бўлган Маданият маркази биносини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинган.

Мазкур мурожаатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан маълум қилиндики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорининг 4-иловасида 2019-2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхатида Янгиобод туман Маданият маркази 2022 йил капитал таъмирланиши кўзда тутилган. Шунингдек, туман Маданият марказининг томоша залини 300 дона юмшоқ ўриндиқлар билан таъминланиши маълум қилинган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар