Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Расмий баёнот: Янгиобод тумани ҳокимлиги раҳбариятидан “Covid-19” вируси аниқланмади

Расмий баёнот: Янгиобод тумани ҳокимлиги раҳбариятидан “Covid-19” вируси аниқланмади

25 сентябрь 2021 йил
426
0

Бугунги кунда Янгиобод тумани ҳудудига “Covid-19” вируси янги штаммининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида барча зарурий профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кундан кунга кенг қулоч ёйиб бораётган коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаш, ҳудудда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими И.Қаршибоев топшириғи билан ҳокимлик ходимлари ва раҳбарияти коронавирус тестидан ўтказилди.

Тест таҳлили натижаларига кўра туман ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимларида “Covid-19” инфекцияси аниқланмади.

Айни пайтда ҳокимлик ҳодимлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз ишларини давом эттирмоқдалар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар