Фермер хўжаликлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!
Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 35-ИЛОВА 1-фх шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 25 февралидан кечиктирмай топширингиз сўралади.
Ҳисоботни барча Фермер хўжаликлари тақдим этади.
Давлат статистика ҳисоботларини янги автоматлаштирилган тизими Estat-4.0 (hisobot.stat.uz) дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Янгиобод туман статистика бўлими