Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Ташаббусли бюджет” жараёни тадбирида фаол иштирок этинг

“Ташаббусли бюджет” жараёни тадбирида фаол иштирок этинг

08 февраль 2022 йил
652
0

Энди OPENBUDGET.UZ очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, ва ва ҳ.к таклифлар бера оламиз. Ва таклифимизни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватлаб, кўпроқ овоз берса, ўшанга пул ажратилади.

Маҳаллангиз муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермоқчимисиз? Сиздан пул талаб қилинмайди, шунчаки ТАШАББУС кўрсатсангиз бўлди, пулини давлат тўлаб беради. Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди.

Сиздан OPENBUDGET.UZ Очиқ бюджет портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда худудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун 2022 йилнинг 20 февраль кунига қадар таклифлар қолдиринг ва ушбу таклифларга жорий йилнинг 3 мартдан 22 мартга қадар овоз бериб, “ташаббусли бюджет” жараёни тадбирида фаол иштирок этишингизни сураймиз.

http://openbudget.uz/

Янгиобод тумани Молия бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар