Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманидаги 1-сонли ДМТТда "Беш ташаббус-беш имкон" мавзусида кўргазмали тақдимот тадбири ташкил этилди

Янгиобод туманидаги 1-сонли ДМТТда "Беш ташаббус-беш имкон" мавзусида кўргазмали тақдимот тадбири ташкил этилди

11 февраль 2022 йил
450
0

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб етиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан 1- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Беш ташаббус-беш имкон" мавзусида кўргазмали тақдимот тадбири ҳамда "Навоийхонлик кечаси" ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, ДХХ чегара қўшинларига қарашли чегара пост ҳарбий хизматчилари, туман мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди.

Тадбир давомида беш ташаббусни айнан мактабгача таълим тизимидан бошлаш лозимлиги ва бу албатта ўз самарасини беришини болажонларнинг тақдимотлари орқали тасвирлашга эътибор қаратилди. Демак, болажонларимиз кичик ёшданоқ беш йўналиш, жумладан, рақс, расм чизиш ва спортда ўз иқтидорларини юксалтириб бориши ва китобхонликка қизиқишини ошириш улар учун фақатгина фойда беради.

Тақдимотда нафақат тарбиячиларнинг кўргазмали ишлари, балки тарбияланувчиларининг қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишларни ҳам кузатиш мумкин.

Тадбир сўнгида тарбиячилар фаолияти ишчи ташриф буюрганлар тамонидан ўрганилиб, белгиланган мезонлар асосида баҳоланди. Кўргазмали чиқишларни ташкиллаштиришда яхши натижаларга эришган тарбиячиларга диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилиб, уларни моддий рағбатлантириш ҳам кўзда тутилди.

Анора Қосимова,

1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар