Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фоторепортаж: "Шодлик" маҳалласида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

Фоторепортаж: "Шодлик" маҳалласида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

12 февраль 2022 йил
311
0

Бугун Янгиобод тумани "Шодлик" маҳалласидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирлар доирасида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни спорт соҳасидаги салоҳиятларини намойиш этишларига кўмаклашиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида спортнинг бир қатор йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, туризм ва спорт бўлими ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақаларда ёшлар волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка каби спорт турлари бўйича ўз куч ва салоҳиятларини синовдан ўтказишди.

Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар