Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Янгиободда 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

07 март 2022 йил
734
0

Бугун Янгиобод туманида 8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.

Юртимизга ҳар йили баҳор фаслининг илк даракчиси каби кириб келадиган бу байрамни гўзаллик ва нафосат айёми сифатида шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Унинг айнан баҳор фаслида нишонланиши ҳам ўзига хос мазмунга эга. Бу мазмун шундан иборатки, ўзининг гўзаллиги, меҳри, саховати билан аёл зоти баҳорга, мана шу бетакрор фаслга жуда-жуда ўхшаб кетади.

Бугун бўлиб ўтган байрам шодиёнасида фаришта онахонлару, азиз опа-сингилларимиз кўнгиллари шод этилди.

Байрам тадбирида сўз олган туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев хотин-қизларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бир гуруҳ фаол хотин қизларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари топширилди.

Шундан сўнг туман маданият бўлими хонандалари ва ёш ижрочилар томонидан дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчага жўшқин ва баҳорий кайфият улашилди.

Айниқса, оналарни эъзозлашни тарғиб этувчи саҳналаштирилган бадиий чиқишлар томошабинлар қалбидан чуқур жой олди.

Байрам тадбири куй-қўшиқлар ва ўйин-кулгу тарзида жўшқин кайфиятда давом этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар