Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда “Армия ёшлар нигоҳида" мавзусида ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Янгиободда “Армия ёшлар нигоҳида" мавзусида ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

10 март 2022 йил
590
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 92-сон қарорининг ижроси юзасидан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, айниқса, уюшмаган ёшларни ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Янгиобод туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши ва ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9225-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Армия ёшлар нигоҳида" мавзусида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Фестиваль доирасида «Командир ва ёшлар» учрашуви, жанговор техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ёшлар ва аскарлар ўртасида "Калашников" автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, дала ўқув машғулотлари ўтказиладиган майдонда ёшлар ҳарбийлар томонидан душман жойлашган ҳудудга ҳужум уюштириш ва бошқа тактик вазифаларни бажариш жараёнларига гувоҳ бўлдилар. Шу билан бирга, ёшлар дала-ўқув майдонида ташкил этилган ҳарбий аслаҳа, ўқотар қуроллар, жанговар ва ҳарбий техникалар билан яқиндан таништирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар