МИБ аралашуви билан Янгиободда нотинч оила муросага келтирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 19 ноябрдаги № 2-1303-2101/3191-сонли суд буйругига асосан қарздор С.Т дан удирувчи Г.Т фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 25 ноябрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2021 йил 25 ноябрь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2022 йил 04 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида С.Т ва Г.Т оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
Ш.Жонизоков,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими давлат ижрочиси