МИБ томонидан фуқаронинг қарздорлиги эвазига автомашина хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 10 майдаги № 2-1303-2101/298-сонли ижро варақасига асосан қарздор Б.Эдан Ш.Н фойдасига 23.9 млн сўмлик қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 02 июль куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 02.07.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2022 йил январ ойида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик учун Э.Б га тегишли бўлган Газ 52 автомашинаси қарздорлиги учун хатланди.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими
Муҳокамага қўшилинг