Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Диққат! Долзарб 15 кунликка ҳисса қўшинг! Мутахассис бонг уради! “Арча унсимон” қуртига қарши курашайлик!

Диққат! Долзарб 15 кунликка ҳисса қўшинг! Мутахассис бонг уради! “Арча унсимон” қуртига қарши курашайлик!

19 март 2022 йил
431
0

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида бепоён Ўзбекистонда кўчатлар экиш қизғин давом этиб, диёримиз кўчалари, хонадонлари яшил оламга бурканмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар Карантини ва ҳимояси Агентлигининг яшил оламни янада бойитиш ва уни сақлаб қолиш учун бугунги кунда игна баргли ва барча ўрмон дарахтларига жиддий хавф солаётган “Арча унсимон” қуртига қарши кураш тўғрисидаи №111-сонли Қарори билан 2022 йил 14 мартдан 8 апрелгача “Долзарб 15 кунлик!” эълон қилинди. “Арча унсимон” қуртининг личинкалари ва зараркунандалари, урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади. Унинг личинка ва урғочилари барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Айниқса барглар кучли зарарланади. “Арча унсимон” қурти зарарлаган дарахтларни нафақат барглари, новдалари балки дарахтларнинг тўлиқ ўзлари ҳам қурийди, чунки дарахтнинг барча суюқлик қисмини у сўриб олади, дарахт ўсиб, ривожланадиган фотосинтез жараёни бузилади. Шундан сўнг дарахтлар касалликка чидамайди, совуқ ҳароратга чидамлилиги пасайиб, игна барглари қорайиб қуриб қолади. Бу зараркунанда асосан Сурхондарёда кенг кўламда кўчатларни етиштириб, уни назорат қилмасдан Республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлди.

Унсимон қуртининг катталиги 2-3 мм бўлиб, ранги сарғиш, қизғиш, кулгранг тусда бўлади. Етук самец (урғочи) зотлари мартойи охирида, самка (урғочи) зотлари апрел ойи бошларида чиқади. Улар май ва июн ойларида тухум қўйиб, унинг ўртача тухумлари сони 280 тагача етади. Икки авлоднинг етук зотлари август ойида кузатилади ва заракунанда ўрмон дарахтларини бутунлай зарарлайди. Бунинг учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кроншелл, Везрутлар билан озиқлантириш), кимёвий препаратлар БИ-58 40%, Багира 20%, Атилла 5% ли эмульсия концентратлари билан қарши курашилади.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, ўрмончилик хўжалиги, ўсимликларни карантини ва ҳимояси бўлими ташкилотлари раҳбарларини, аҳоли томорқалари эгалари билан биргаликда бу ашаддий зараркунандага жиддий қарши курашишда ҳамжиҳат бўлишимиз керак!Шунда “Яшил олам” манбаи бўлган барча ўрмон дарахтларини сақлаб қоламиз.

Ҳурматли ва қадрдон тумандошларимизни “Наврўзи олам” билан табриклаймиз!

Жиззах вилояти Ўсимликларкарантини

ва ҳимояси бошқармаси Янгиобод туман

бўлими жамоаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар