Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолига берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича судья ва аҳоли учрашуви

Аҳолига берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича судья ва аҳоли учрашуви

19 март 2022 йил
717
0

Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг 18-19 март кунлари Янгиобод тумандаги “Баланчақир”, “Шодлик” ва “Ҳавотоғ” маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинларда истиқомад қилувчи аҳоли вакилларига ижарага берилган умумий майдони 42,43 гектар бўлган, 43 та ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хусусан, аукцион орқали ер участкаси олган аҳоли вакилларига Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддаси, яъни юридик шахслар мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари, жисмоний шахслар мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкинлиги, ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмаслиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқ жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши ҳақида, шунингдек, фуқароларга ижарага берилган ер участкасини сақлаш юзасидан ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқаларга ўтказиш, иккиламчи ижарага ва ёрдамчи пудратга бериш, фойдаланиш мақсадини ўзгартириш таъқиқланиши,бундан ташқари, ер унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини асраш мажбуриятлари мавжудлиги, қолаверса, ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;ер участкаси берилган муддат тугаганда; юридик шахс тугатилганда; хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида - бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши тушунтириб ўтилди.

Тарғибот-тушунтириш ишлари давомида ердан мақсадсиз фойдаланганлик ва бошқа ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликлар белгиланганлиги ҳам тушунтирилиб, бу борада ишлаб чиқилган методик қўлланмалар аҳоли вакилларига тарқатилиб ўтилди.

Шомурод Бегматов,

Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар