Янгиобод тумани ҳокимининг "Соҳибкор" қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида туман ҳокими томонидан учрашув ва сайёр қабуллар ташкил этиб келинади.
Бугун туманнинг 1-секторига қарашли "Совот" ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида ташкл этилган очиқ мулоқот ҳам аҳоли ва ёшларнинг ўз истакларини рўёбга чиқариш ва муаммоларига ечим топиш йўлида айни муддао бўлди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, 1-сектор масъуллари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда қишлоқ аҳолиси ва ёшлари иштирок этишди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида 10 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.