Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани "Дўстлик" маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Янгиобод тумани "Дўстлик" маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

14 март 2022 йил
283
0

Янгиобод туманида ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва масъуллар бошчилигида очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун туманнинг 3-секторига қарашли "Дўстлик" маҳалласида ташкл этилган очиқ мулоқот ҳам ёшларнинг ўз мақсадларини рўёбга чиқариш ва муаммоларига ечим топиш йўлида айни муддао бўлди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М. Сарикулов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Исаев, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг 10 га яқин мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар